Давлатимиз раҳбари ҳар кун, ҳар сония барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, одамларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал этишга, амалий ёрдам беришга даъват этмоқда.
Мақсад — айрим катта-кичик амалдорларнинг онгида тошдай қотиб қолган эскича қарашларни таг-томири билан узиб ташлаш, қучоқ очиб халқ ичига кириш, уларнинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқариш.
Ана шундай эзгу мақсадларни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши масъуллари уйма-уй юриб, халқимизнинг дарди, ташвиши ва муаммолари билан ўртоқлашмоқда.
Бу эса аста-секин ўз самарасини бераяпти. Масалан, “Абзият” МФЙ Хўжабоғ қишлоғида яшовчи Зоит Имомов муаммоси ўрганилиб, махсус ҳисобдан чиқаришга эришилган бўлса, тумандаги “Авазмалик” МФЙда яшовчи ёш оила — Турсунов Собир ва Камолова Шаҳноза яраштирилиб, ҳар иккаласи ҳам “OqSaroyTextile” МЧЖга ишга жойлаштирилди.






