Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”га қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2017 — 2027 йилларда 7 та янги давлат музейи ташкил этилади. Улар Мўйноқ, Қўшработ, Олтиариқ туманлари, Бухоро (2 та), Нурафшон, Урганч шаҳрларида фаолият бошлайди.
21 та давлат музейининг фаолияти эса қайта ташкил этилади.
Шунингдек, 2018 йилдан 33 та давлат музейининг фаолияти тугатилади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.






