АсосийJamiyat

ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ КЎП ЙИЛЛИК МУАММОЛАРИ БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

'ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ КЎП ЙИЛЛИК МУАММОЛАРИ БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев, адлия вазири Р.Давлатов, Олий суд раиси К.Комилов, Бош прокурор ўринбосари Э.Тожиев, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Солиев Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Учкўприк, Риштон, Қува туманларидасайёр қабуллар ўтказди.

Учкўприк туманида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов, Бош прокурор ўринбосари Э.Тожиев, Олий суд раиси К.Комилов ўтказган қабулларда аҳолининг суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти билан боғлиқ масалалар, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан мурожаатлари ўрганилди.

– “Гўзал” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хаста акам Алишер Тошмирзаев собиқ консерва ишлаб чиқариш корхонасидан 3 йиллик иш ҳақини ололмай сарсон, – дейди Учкўприк тумани Сариққўрғон қишлоғида яшовчи Фотима Тошмирзаева. – Даволанишига маблағ тополмаяпти. Бугунги қабулда ушбу масалага ечим топилди. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Бўлар экану, нега шу чоққача одамни овораю сарсон қилишганига ҳеч тушунмайман.

Учкўприк туманидаги Юқори дашт қишлоғида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Абдукарим Абдураҳимов катта йўлдан ўтган темирйўл кесишмаси қишлоқ аҳолисига қийинчилик туғдираётгани, бу ерга бирор назоратчи зарурлиги ҳақидаги мурожаат билан сайёр қабулда бўлди. Мазкур масала тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этиш муддати белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар