1

Жирафа ҳайвонот боғининг саратонга чалинган ходими билан ҳайрлашгани келди

ДУНЁ 24.03.2014, 15:34
Жирафа ҳайвонот боғининг саратонга чалинган ходими билан ҳайрлашгани келди

Голландиялик 54 ёшли Марио бутун умрини Роттердамдаги ҳайвонот боғида жирафаларга қараб ўтказди. Яқинда Мариода саратоннинг оғир тури аниқланди. У ҳайвонот боғи маъмуриятидан бир муддат жирафалари олдида яшашни сўради.

Diergraade Blijdorp ҳайвонот боғи маъмурияти Марио узоқ йиллар давомида қараб келган жирафалари ёнидан жой қилиб беришди. Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, ҳайвонлар Мариони таниб, унга қанчалик қийин эканлигини сезишмоқда. Маҳаллий ОАВда чоп этилган суратлардан бирида жирафа эгилиб, Марионинг юзини ўпаётгани туширилган.

Марио деярли юра олмайди. Унинг сўнгги илтимосини амалга оширишда махсус кўнгиллилар хизмати вакиллари ёрдам беришмоқда. Ҳайвонлар билан ҳайрлашишдан ташқари Марио сўнги бор ҳамкасблари билан ҳайрлашув кечасини ўтказишни сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1