Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Наманган шаҳрида ҳам Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар байрамона безатилмоқда. Тунги иллюминациялар, ранг-баранг чироқлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида қад ростлаган 26 метрли арча барчага завқу шавқ бағишламоқда. 











