АсосийJamiyat

​ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ РАСМИЯТЧИЛИК ВА СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИККА ЧЕК ҚЎЯДИГАН ЯНА БИР ҲУЖЖАТ МАЪҚУЛЛАНДИ

'​ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ РАСМИЯТЧИЛИК ВА СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИККА ЧЕК ҚЎЯДИГАН ЯНА БИР ҲУЖЖАТ МАЪҚУЛЛАНДИ'ning rasmi

Ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг замонавий ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий қилиш, ички идоравий назорат механизмини кучайтириш, давлат бошқаруви соҳасида расмиятчилик ва суиистеъмолчиликка чек қўйиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий қилишга қаратилган яна бир ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенаторлар таъкидлаганидек, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида ҳуқуқни қўллаш амалиётини, соҳадаги мавжуд муаммоларни, шу жумладан, хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида маъмурий тартиб-таомилларнинг умумий қоидалари белгиланган. Хусусан, давлат органлари ва фуқаролар, ташкилотларнинг ҳамкорлигини акс эттирувчи маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий тамойиллари кўрсатилмоқда. Қонунда ишларни кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилишнинг аниқ тартиби, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш, ўзгартириш ёки қонуний кучга эга бўлмаган деб тан олиш учун асослар, норози бўлиб шикоят аризаси беришнинг умумий тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилган. Маъмурий ишларнинг тааллуқлилиги, идоралараро ўзаро ҳамкорлик, маъмурий иш юритишда вакиллик, ворислик, далиллар, маъмурий иш юритиш муддатлари ва маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги низомлар назарда тутилмоқда. Маъмурий иш юритиш иштирокчилари, шунингдек, маъмурий ишни ҳал қилишга кўмаклашувчи шахслар тоифалари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари батафсил белгилаб берилмоқда.

Шунингдек, сенаторлар “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши давлат органларининг фуқаролар ва юридик шахслар билан ўзаро муносабатларининг қонунийлик ва шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилади, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш учун шароитни таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар