АсосийJamiyat

БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ЖИҲОЗЛАНАДИ

'БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ЖИҲОЗЛАНАДИ'ning rasmi

2018 йилда Жанубий Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасаларини услубий ва дидактик ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Мактабгача таълим тизими олдига қўйиладиган давлат талаблари, таълим-тарбия дастурлари илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади. Ушбу дастурлар болаларга ўқиш ва ёзишни турли ўйинлар орқали ўргатиш, уларнинг зерикмаслиги, безор бўлмаслиги, аксинча, боғчага хурсанд бўлиб борадиган бўлишига хизмат қилади.

Шунингдек, бу дастурларда юқори малакали тарбиячи ва мураббий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлайдиган институтларнинг қабул квоталарини табиий эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар