АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ПИЛЛАКОРЛАРГА 142 ТА АВТОМОБИЛЬ ВА 710 ТА ТЕЛЕФОН БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ

'ЎЗБЕКИСТОНЛИК ПИЛЛАКОРЛАРГА 142 ТА АВТОМОБИЛЬ ВА 710 ТА ТЕЛЕФОН БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ'ning rasmi

«Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари раҳбарларига автомашиналар, пиллачилик агрономларига замонавий смартфонлар совға қилинмоқда, деб хабар беради ЎзА.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакилларга 142 хизмат автомашинаси ва 710 дона телефон тарқатилган.

Мисол учун, «Водий маржони» корхонаси ўзига бириктирилган Учкўприк туманидаги «Агропилла» раҳбарига хизмат автомашинаси, 9 нафар пиллачилик агрономига телефон тақдим этган.

Ўзбекистон, Бешариқ, Данғара, Фурқат, Қўштепа туманлари ва Қувасой шаҳридаги «Агропилла» ташкилотларига «Нурли Тонг Силк» корхонаси томонидан олтита хизмат машинаси ва элликта замонавий смартфон улашилган.

    Бошқа янгиликлар