АсосийJamiyat

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

'ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекциясига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси 30 августда ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 декабрдаги қарори билан, Иброҳим Эргашев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбарлигига тайинланди.

Иброҳим Эргашев бунгача, “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуи бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб турган эди. Шунингдек, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 августдаги фармонига асосан ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар