АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНАДИГАН БЎЛДИ

'​ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНАДИГАН БЎЛДИ'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси сенаторлар томонидан кўриб чиқилган яна бир ҳуқуқий ҳужжатдир.

Қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини ўзгартирди, балки ҳаётимизга алоҳида мазмун-моҳият бағишлаб, инсон манфаатларига хизмат қила бошлади. Хусусан, аҳолини арзон ва қулай турар жойлар билан таъминлаш мақсадли дастурлари доирасида намунали кўп қаватли уйлар, маданият ва санъат марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар қурилмоқда, шунингдек, йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этиляпти.

Сенаторлар таъкидлаганидек, август ойининг иккинчи якшанбасини Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни деб белгиловчи “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши соҳа ходимларига ўз касб байрамини давлат миқёсида нишонлаш имконини беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги фармонига мувофиқ тайёрланган.

    Бошқа янгиликлар