АҚШ президенти фаолиятидан норози бўлган америкаликлар сони 59 фоизга ошди. Бундай кўрсаткични AP ахборот агентлиги буюртмаси билан GfK компанияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари кўрсатмоқда.
Обама рейтинги 2012 йилнинг охирларидан пасайишни бошлади. Жорий йилнинг январ ойида 53% америкаликлар Обамани маъқул топишмади. Бу кўрсаткич феврал ойида келиб 5 фоизга кўтарилди.
Март ойида ўтказилган сўровнома эса Обама рейтингини анча йўқотганини кўрсатмоқда. Атига 39 фоиз америкаликлар президент фаолияти билан қониқиш ҳосил қилишмоқда, 59 фоизи эса унинг олиб бораётган сиёсатидан норози.
Аҳоли асосан мамлакатнинг ташқи сиёсатидан норози бўлмоқда. Рейтингни тушишига Украинадаги вазият ҳамда АҚШ махсус хизматининг маҳфий ҳужжатларини оммага тақдим этган Эдвард Сноуден билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлмоқда, дея хабар беради РИА ахборот агентлиги.





