Ҳинд океанида Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли лайнернинг қидирув ишлари ноқулай об-ҳаво шароити сабабли вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Австралия денгиз ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўз твиттерида хабар қолдирган.
“Бугунги қидирув ишлари ёмон об-ҳаво шароити сабабли тўхтатилди. Барча самолётлар Перт шаҳрига қайтишади, кемалар эса қидирув ҳудудини тарк этишмоқда”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ хитойлик экспертлар сунъий йўлдош орқали олинган янги суратларни тақдим этишди, унда йўқолган йўловчи самолётнинг эхтимолий бўлаклари кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 нафар йўловчи ҳамда 12 экипаж аъзоси бўлган.





