АсосийJamiyat

МУНОСАБАТ: ПРЕЗИДЕНТ СЎЗЛАРИ МЕНИ ҚУВОНТИРДИ

'МУНОСАБАТ: ПРЕЗИДЕНТ СЎЗЛАРИ МЕНИ ҚУВОНТИРДИ'ning rasmi

Мамлакатимизда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Аҳоли талаб ва эҳтиёжи, бозор шартлари инобатга олинган ҳолда юритилаётган ишларда ривожланишларни кўриш мумкин. Ҳаракатлардан эса аҳолининг барча қатламлари наф кўраётир. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан парламентда йўлланган мурожаатномада 2018 йил юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном эълон қилиниши таклиф этилди. Бу таклифни ишбилармонлар қатори бутун халқимиз катта қувонч билан кутиб олди.

Тадбиркор Матлуба Маҳмудова ҳам юртимизда тадбиркорлик учун яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланяпти. Дастлаб, 4 нафар ишчи билан бошланган фаолият Банк кредити эвазига босқичма босқич тараққиёт жараёнларидан ўтди. Хориждан махсус оёқ кийимларни ишлаб чиқариш учун янги технологиялар сотиб олиниб, қўшимча 30 та иш ўринлари яратилди. Янги технология, қўшимча иш ўринлари - бу орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш хажми кўпайиши табиий. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларларни қўллаш учун илгари сурилаётган ғоялардан кутилаётган самара ҳам айнан ана шундан иборат.

Матлюба Маҳмудова – тадбиркор. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга йўллага мурожаатномасида тадбиркорлар ва уларнинг фаолиятига доир бир нечта янги имконият, имтиёзларни айтиб ўтдилар. Айниқса, тадбиркорлар фаолиятини 2 йил текширувларни тўхтатиш ҳақидаги сўзлари мен каби ишбилармонларни қувонтиргани рост. Ростини айтсам, аниқ хужжатлар асосида фаолият олиб бораман, бироқ айрим текширувлар бироз вақтни олгандай эди. Энди бемалол фаолият олиб боришимиз, хорижга чиқиб ўз махсулотларимизни намойиш этишимиз мумкин. Фаолятимнинг дастлабки йилларни эслайман, ўзига яраша қийинчиликлар кўз ўнгимда... Йилига 10 мингта оёқ кийимларини сотиш учун жуда кўп ҳаракатда эдик. Шукурким, Президентимиз тадбиркорларни қўллаганликлари, биз учун имтиёзли кредитлар ажратганликлари корхонамизда йилига 80 мингта пойафзал ишлаб чиқарилиб ўз харидорига етказилмоқда. Махсулотимизга бўлган талаб ҳам талайгина. Президенимиз биз тадбиркорларни қўллагани эса корхонамизга янги технологиялар олиб келиниши, ишчилар сони кўпайишидан далолат.

Тадбиркорнинг хусусий корхонасида шунингдек, болалар ҳамда аёллар пойабзали ишлаб чиқаришга ҳам ихтисослаштирилган. Бир йилда 80 мингта жуфт пойабзал тайёрланади. Корхона пойабзалларни устки қисми учун бичиш, ярим тайёр маҳсулот билан таъминлаш, тикиш ускуналарига ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган қуйиш агрегати ва конвейер тизимига эга. Устки қисмини тайёрлашда ўзимизда ишлаб чиқарилган табиий чармдан ва сунъий чармдан фойдаланилмоқда. Таглик қуйма усулда бириктирилади.

Тайёрланаётган маҳсулотларга Россия, Польша, Қозоғистон ва Корея давлатларда ҳам қизиқиш катта. Ишбилармон раҳбар шу кунларда банкдан кредит олиб, шунинг ҳисобидан яна янги технологияларни олиб келишни режалаштирмоқда. Бунинг натижасида яна 150 нафар коллежи битирувчилари бандлигини таъминланишдек истиқболлар бор. Тадбиркорлардаги юксак қобилиятларни эътироф этган давлатимиз раҳбари Черчилнинг "Баъзилар тадбиркорлар деганда соғин сигирни, фақат саноқлилар оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади" дея айтганларини ёдга олиб, бундан буён тадбиркорлар ишларига тўсиқ бўлувчи холатларнинг олдини олиш учун 2 йилга текширувларни тўхтатиш таклифи билдирилди. Ана шу муддатда эса ҳам ўзини, оиласини, халқини боқаётган одамлар юрт тараққиётидаги улушлари салмоғини янада ошириш даражасига кўтарилишлари аниқ.

Аҳрор Зиё, Фарғона

    Бошқа янгиликлар