АсосийJamiyat

ЎТГАН ҲАФТАДА 154 ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ЭТИЛГАН. 138 ФУҚАРО ЖАРОҲАТЛАНГАН

'ЎТГАН ҲАФТАДА 154 ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ЭТИЛГАН. 138 ФУҚАРО ЖАРОҲАТЛАНГАН'ning rasmi

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда жами 154 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 138 фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, деб ёзади ЎзА.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 88 минг 333 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 44 минг 732 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 2 минг 118 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 13 минг 591 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилган, 1081 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.

Ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 897 нафар, хавфсизлик тасмасини тақмаган 14 минг 218 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

    Бошқа янгиликлар