1

ҚИЗЛАРНИ ЁМОН КЎРСА НИМА БЎЛАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 26.12.2017, 11:25
ҚИЗЛАРНИ ЁМОН КЎРСА НИМА БЎЛАДИ?

– Мен синглимни кўп койиман. Бувим «Қиз болани ёмон кўрмагин. Амакинг ҳам қиз болани – синглисини ёмон кўргани учун Худо унга учталаб қиз берди» дедилар. Бундай гапларга ишониш мумкинми?

– Кимга қанча фарзанд, кимга ўғил, кимга қиз бериши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ, банданикига эмас. Баъзи гуноҳлар сабаб фақат қиз фарзанд кўриш ҳақида бирон нарса айтилмаган. Аммо Ислом динида қизларга кўпроқ эътиборли бўлишга тарғиб қилинади. Сабаби жоҳилият даврида қизларга жуда ёмон муносабатда бўлишган, ҳатто қизлар тириклайин кўмилган. Ислом динида бу эътиқод ва амалларга қарши чиқиб, мусулмонларни қизларга яхши муносабатда бўлишга, қиз фарзандли бўлганда хафа бўлмасликка, аксинча хурсанд бўлишга чақирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1