Австралиянинг Квисленд штатида жойлашган Калаундра шаҳрида яшовчи аёл шиппагини заҳарли илон эгаллаб олганини кўрди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Заҳарли қора илоннинг ранги шиппак ранги билан бир хиллиги туфайли уни илғаш қийин бўлди. Бундай қора заҳарли илонлар Австралияда кўплаб учрайди. Энг каттасининг узунлиги 1,5-2 метрни ташкил этади. Мазкур илоннинг заҳридаги нейротоксинлар инсон ҳаётига катта хавф туғдирмайди.






