Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мактабларда 2-смена машғулотлари бекор қилинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
“Казгидромет”нинг хабар беришича, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрни ташкил этганлиги туфайли мактабларда, коллежлардаги 2-смена машғулотлари бекор қилинган. Қозоғистон ҳудудида 28 декабрдан бошлаб, Сибирь антициклони кириб келиши кучли қор бўронлари, изғирин бўлиши, ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши кутилмоқда.






