1

"Муқимий" театри раҳбарсиз қолди

ШОУ-БИЗНЕС 31.03.2014, 09:55
"Муқимий" театри раҳбарсиз қолди

"Муқимий" ўзбек давлат мусиқий театри раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ушбу лавозимни тарк этди.

Sayyod.uz сайти маълумотларига кўра, бунга сабаб ўзаро ички низо бўлиб, Мурод Ражабов билан ўтказилган сўнгги мажлис унинг раҳбарлигига якун ясади. Бу билан боғлиқ можаролар ва аризалар кетма-кетлиги турли мутасадди идоралару, хуқуқни химоя қилувчи органлар эшигини "тақиллат"моқда.    

Театр ходимларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов бошчилигидаги актёрларнинг бир гуруҳи Мурод Ражабовнинг кетишига сабабчи бўлган бўлса, бошқа гуруҳ эса аксинча, айнан унинг даврида театр режаси 148 фоизгача ўсганлигини ҳамда ахлоқсизлик, бузуқчилик ва ҳаттоки ичкиликбозликка ҳам чек қўйилганлигини эътироф этишмоқда.    

Айни дамда театр ҳолати ачинарли бўлиб, актёрлар истаган либосларида сахнага чиқиб, сценарийдан четлашиб, оғзига келган нарсаларни айтиб юбориш ҳолатлари кузатилмоқда, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Ражабов театр раҳбари лавозимида 2010 йилдан бери фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1