Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ҳовлилардан бирига кўк қор ёғди. «Росприроднадзор» ҳолатнинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабарига асосланиб, «Daryo.uz» маълум қилди. Бузилиши керак бўлган уйлардан бирининг атрофидаги қор бинафшарангда. Маҳаллий аҳолининг шикоятлари текширувларни бошлашга сабаб бўлган.







