Ҳинд кинофильмларидаги воқеани эслатувчи воқеа Гавайяда рўй берди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
60 йил давомида дўстлашган маҳаллий аҳолига тегишли икки эркакнинг қондош ака-ука эканлиги маълум бўлди. Улар илк маротаба олтинчи синфда ўқиётганда танишишган. Ҳар иккаласининг ҳам отаси бўлмаган. Улардан бирини онаси тарбиялаган бўлса, иккинчисини бегона оила боқиб олган. Йиллар ўтиб, дўстлар кексайгач, қариндош-уруғларини топиш мақсадида ДНК базаси орқали бу ишни амалга оширувчи компанияга мурожаат этишди. Таҳлиллар натижасида уларнинг қондош ака-ука эканлиги маълум бўлди.






