АҚШ ҳукуматининг берган маълумотларига кўра, Вашингтонда тоғ ўпирилиши оқибатида бедарак йўқолганлар сони 22 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ 30 кишининг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳукумат шунингдек, фожеа оқибатида 24 киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.
Кучли ёққан ёмғир оқибатида юз берган ўпирилиш 22 март куни Сиэтл шаҳридан шимолдаги ҳудудда содир бўлди. Тоғ жинслари ҳамда лой 3 км квадратга тенг майдонни эгаллади. Офат оқибатида 30 та уй вайрон бўлган. Шунингдек, кўчган тупроқ қатламлари Стилагуамиш дарёси йўлларидан бирини беркитиб қўйиб, сув тошиши хавфини пайдо қилди. Ҳукумат дарё бўйида яшовчи аҳолини эвакуация қилишни тавсия қилди.





