my5
all

«МАШИНАНИ ОЛДИМ, БОЛАЛАРИМНИНГ УЛУШИ НИМА БЎЛАДИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 28.12.2017, 16:10
2512
«МАШИНАНИ ОЛДИМ, БОЛАЛАРИМНИНГ УЛУШИ НИМА БЎЛАДИ?»

Мурожаатга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Бегзод ОЛИМОВ жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

— Бундан ўн ой аввал эрим билан жанжаллашиб, ота-онамнинг уйига қайтиб келганимча, ортимга қайтмадим. Бир ой аввал судда мол-мулк мусодараси бўлиб ўтди. Мен никоҳ даврида сотиб олинган уйдаги улушимдан воз кечиб, унинг ўрнига машинани сўрадим. Суд даъвомни қабул қилди. Уйдан улуш олиш ҳуқуқимни йўқотган бўлсам-да, болаларимнинг улуши сақланиб қолиндими? Ё улар отасининг улушига нисбатан меросхўр ҳисобланишади холосми?

Исми сир тутилади.

— Никоҳ даврида орттирилган мулкка нисбатан эр-хотиннинг улуши тенг баравар, иккидан бир қисмни ташкил этиб, фарзандларни бу мулкда улуши мавжуд эмас. Мулкка (отасининг улушига) нисбатан мерос ҳуқуқи эса мулкдорнинг вафотидан кейингина юзага келади. Эрингиз билан мулкни бўлиш ҳақида ўзаро келишув битими тузилганда, болаларни низоли турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи қай тартибда ҳал қилинганлигига эътибор беринг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси