АсосийDunyo

Вашингтондаги портлаш оқибатида юзлаб аҳоли эвакуация қилинди

Вашингтон штатининг Плимут шаҳрида жойлашган Williams — Northwest Pipeline газни қайтаишлаш заводида юз берган портлаш оқибатида икки юз киши эвакуация қилинди, дея хабар беради ABC телеканал.

Портлаш оқибатида тўрт киши жабрланди, уларнинг ҳолати шифокорлар томонидан барқарор дея баҳоланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, заводда газ тўлдирилган резервуар портлаган.

Портлашдан сўнг кучли ёнғин содир бўлган. Қутқарувчилар завод ишчилари ва бир неча километр радиусдаги мактаб ўқувчилари ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар