1

Майкл Жексоннинг янги альбоми майда сотувга чиқади

ШОУ-БИЗНЕС 01.04.2014, 15:55
Майкл Жексоннинг янги альбоми майда сотувга чиқади

Майкл Жексоннинг оммага тақдим этилмаган қўшиқлари жой олган, "Xscape" номли янги альбоми 13 май куни сотувга чиқади. Бу ҳақда Epic Records овоз ёзиш студияси раҳбари Эл Эй Рейд маълум қилди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги. 

Эл Рейд Майклнинг 40 йиллик мусиқий фаолияти давомида куйлаган эксклюзив қўшиқларидан фойланиш учун рухсат олган. Янги альбомдан поп мусиқа қиролининг 8 та мутлақо янги қўшиғи жой олган. Альбом устида машҳур продюсерлар Тимбалэнд ҳамда Родни Жеркинс ишлади.
Бу Майкл Жексон ўлимидан сўнг чиққан илк альбом эмас. Унгача Майклнинг икки "Micheal" (2010)  ва "Immortal" (2011) номли альбомлари сотувга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, поп мусиқа қироли Майкл Жексон 2009 йил 25 июнь куни 50 ёшида вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1