АсосийDunyo

Учувчилар намойиши сабабли Lufthansa 4 мингта парвозни бекор қилди

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси 2-4 апрелга учувчилар томонидан режалаштирилган иш ташлаш намойиши сабабли 3,8 мингга яқин рейсларни бекор қилди.

Бу ҳақда компания сайтида расмий баёнот берилди. Уч кунлик иш ташлаш оқибатида 425 минг йўловчи манзилига вақтида етиб боролмайди. Намойиш кунлари 2-4 апрелга мўлжалланган барча рейсдан 500 га яқини амалга оширилади. Акция сабабли Lufthansa Cargo бўлинмасининг кўпгина юк самолётлари парвози ҳам бекор қилинган.

Йўловчилар ўз авиарейсларини бекор қилишлари ёки қайта брон қилишлари мумкин бўлади. Мазкур намойиш Lufthansa тарихида энг йириги бўлади.

Намойишдан мақсад учувчиларнинг ойлик маошларини ошириб, меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат.

    Бошқа янгиликлар