"Ўзгидромет" Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли шамол эсиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар маркази хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, 28-29 декабрь кунлари Қорақалпоқистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
29-31 декабрда республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.
"Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади ФВВ хабарида.






