2018 ЙИЛДАН БОШЛАБ "ЎЗБЕКОНЦЕРТ" ҲУЗУРИДА КЛИПЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА БАДИИЙ КЕНГАШ ТУЗИЛАДИ

МАДАНИЯТ 29.12.2017, 16:55
 2018 ЙИЛДАН БОШЛАБ "ЎЗБЕКОНЦЕРТ" ҲУЗУРИДА КЛИПЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА БАДИИЙ КЕНГАШ ТУЗИЛАДИ

“Ўзбеконцерт” давлат муассасаси ҳузурида 2018 йилдан бошлаб клиплар фаолиятини ташкил этиш бўйича Бадиий кенгаш тузилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров маълум қилди.

О.Абдуқаҳҳоров мазкур Бадиий кенгашнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталар экан, ҳар бир хонанда қўшиққа клип ишлашдан аввал тузилган Бадиий кенгаш аъзолари чиғириғидан ўтказилишини қайд этди.

“Клип мазмун моҳияти маъқул келсагина уни ишлашга рухсат берилади. Шуни таъкидламоқчиманки, хонандаларнинг клиплари хусусидаги қўйилаётган бу вазифаларнинг барчаси санъатимиз нуфузини кўтариш, хонандаларимизнинг шаънига доғ туширмаслик мақсадида қилинаётган хайрли ишлардир”, - деди "Ўзбекконцерт" раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1