АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОРЛИ ВА ЁМҒИРЛИ КУНЛАР БОШЛАНАДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОРЛИ ВА ЁМҒИРЛИ КУНЛАР БОШЛАНАДИ'ning rasmi

Январь ойининг илк илиқ кунларидан сўнг Ўзбекистонга ҳақиқий қиш келади. Синоптиклар қор, ёмғир ва кундузги ҳаво ҳароратининг +3 даражагача пасайишини ваъда қилишмоқда.

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 4 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5 январь куни кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. 6 январь куни кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 4 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5 январь куни кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. 6 январь куни кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 4 январь кунлари ёғингарчилик (қор, ёмғир) кузатилади, 5 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 январь куни баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, 4-6 январь кунлари 0...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 январь куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 январь куни баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, 4-6 январь кунлари 0...-5, 3 январь куни кундузи +8...+13 даража бўлади. 4 январь куни кундузи +3...+8, 5-6 январь кунлари +5...+10 даража бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 ва 4 январь кунлари кечаси +3...+8, 5-6 январь кунлари -3...+2 даража бўлади. 3 январь куни кундузи +13...+18, 4 январда +7...+12 ва 5-6 январь кунлари +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2, айрим жойларда +5, 3 январь куни +8...+13, 4-6 январь кунлари +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 ва 5 январь кунлари ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади. 4-6 январь кунлари кечаси -5...-10 даражагача пасайиши мумкин, кундузи 0...-5 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар