15 та олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарори асосида олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар ҳисобидан амалга оширилади. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиши белгиланди.
Маълумот учун: педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати қуйидагилар:
1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
2. Андижон давлат университети
3. Бухоро давлат университети
4. Гулистон давлат университети
5. Қарши давлат университети
6. Наманган давлат университети
7. Самарқанд давлат университети
8. Термиз давлат университети
9. Урганч давлат университети
10. Фарғона давлат университети
11. Жиззах давлат педагогика институти
12. Навоий давлат педагогика институти
13. Нукус давлат педагогика институти
14. Қўқон давлат педагогика институти
15. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти