АсосийDunyo

ХАРИДОРЛАР ҲАҚИДА ҚАЙҒУРИБ, ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТГАН САВДО ДЎКОНЛАРИ

'ХАРИДОРЛАР ҲАҚИДА ҚАЙҒУРИБ, ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТГАН САВДО ДЎКОНЛАРИ'ning rasmi

Дунё бўйича барча савдо дўконлари ўзига камайтирилган нархлар билан харидорларни жалб қилишга уринаётган бир пайтда бошқалари эса харидорларнинг оғирини енгил қилиш пайида бўлишмоқда деб ёзади Adme.ru нашри.

Айнан шу нарса савдо дўконидан бир марта харидни амалга оширган инсоннинг бу ерга яна қайтиб келишини таъминлайди. Қуйида сизни ана шундай хориждаги савдо дўконлари билан таништирамиз.

1. “Гапирувчи” саватлар


Мазкур дўкон харидор ва сотувчи-консультант ўртасидаги доимий муаммони ҳал этиш мақсадида “гапирувчи саватлар”ни яратган. У харид давомида сизга ёрдам беради.

2. Чиройли бўлмаган мева-сабзавотларнинг нархини камайтириш


Бу савдо дўконида ташқи қиёфаси хунук бўлганлиги туфайли пештахталарда қолиб кетган, кейинчалик ахлатга ташланадиган мева-сабзавотлар нархи туширилган ҳолда сотилади. Бу ерда бир пайтнинг ўзида икки муаммо ҳал этилади, маҳсулот ахлатга ташланмайди, харидор эса пулини иқтисод қилади.

3.Бузуқ аравачалар учун ёрлиқ


Бузуқ аравачалар бўшаб кетган ғилдираклари билан харидорга ноқулайлик туғдирмаслик учун улардан ходимлар эътиборини қаратиш учун бузуқ аравачаларга унинг бузуқлиги ҳақидаги масхсус ёрлиқларни илиш талаб этилади.


4. Болалар учун бепул мевалар

Бу ерда ота-оналар харидни амалга ошираётганда болаларга бепул мевалар тарқатилади. Шундай қилинса, ота-оналар хотиржам, болалар хурсанд бўлади. Болалар соғлик учун зарарли бўлган ширинликларни харид қилишни илтимос қилишмайди.

5. Харидорлар учун махсус бейджиклар


Харидор ва сотувчи ўртасида алоқани мустаҳкамлашнинг яна бир усулларидан бири бу уларга махсус бейжикларнинг тарқатилишидир. Унда ёзилган ҳазил ёзувлар иш кунининг охирида нафақат мулоқот қилишга, балки кайфиятнинг кўтарилишига ҳам ёрдам беради.

6. Болаларга ғамхўрлик қилиш


Мазкур электроника дўконида болалар дарс қолдирмасликлари, кўчада ўйнаб юрмасликлари учун ўйин приставкалари соат 14:00 га қадар ёқилмайди.


7. Телефонни қувватлантирувчи мосламага эга аравачалар


Уйдан смартфонларсиз чиқмасликка одатланиб қолганимизга қарамай, қувватлантирувчи мосламани унутиб қолдиришимиз мумкин. Мазкур дўконда айнан шу ҳолат ҳисобга олиниб, ҳар бир аравачага телефонни қувватлантирувчи мослама ўрнатилган.

8. “Ақлли” аравачалар


Харидорларнинг керакли маҳсулотни қидириб, дўкон айланишининг олдини олиш мақсадида дўкон ходимлари уларга керак бўлган маҳсулотнинг қайси пештахтада жойлашганлигини айтиб берувчи “ақлли” аравачалар яратилган.

9. Аравачалар учун эскалатор

Бу дўконда нафақат одамлар учун, балки қаватлар аро харидни амалга оширишни енгиллаштириш учун аравачаларга мослаштирилган махсус эскалаторлар ҳам мавжуд.

10. Жиноятчилар учун мўлжалланган шарлар


Кассалардаги бу шарларнинг ичига ёрқин бўёқлар жойлаштирилган. Кассага жиноятчилар ҳужум қилган вақтда кассир бўёқли шарларни жиноятчига қараб ирғитади. Устига бўёқ тўкилган жиноятчини полициячилар дарров танийди. Дарвоқе, дўкон сотувчилари шар отиш бўйича махсус курсларда таълим олишади.

11. Музлатилган маҳсулотларни навларга ажратиш



Бу дўконда музлатилган маҳсулотлар алоҳида кўк рангли халталарга жойлаштирилади. Бу харидорларга қулайлик туғдириб, унинг музлатилган маҳсулотлар эканлигини дарров англаб, биринчи навбатда музлаткичга қўйишига ёрдам беради.

12. Лупали аравачалар


Маҳсулотлар ўралганда унга тегишли асосий маълумот кичик ҳарфлар билан ёзилади. Харидорлар мазкур ёзувларни ўқий олишлари учун аравачалар махсус лупалар билан жиҳозланган.

13. Аравачага қўйиладиган ичимликлар учун тагликлар


Дўконда барча харидорлар учун бериладиган ичимликлар солинган стакан учун аравачаларга мустаҳкамланган тагликлар мавжуд.

14. Ит боқувчи харидорлар учун махсус аравача


Агар итингизни дўкон ташқарисида қолдиришни истамасангиз, қайғурманг. Бу дўконда итни жойлаштириш мумкин бўлган махсус аравачалар мавжуддир.

15. Қиш ҳавосини берувчи махсус хона


Қишки кийим сотиб олаётган харидор, “бу кийимда қишда совуқ қотмасмиканман?” деган хаёлга боради. Дўкон маъмурияти бундай иккиланишларнинг олдини олиш мақсадида қиш ҳавосини берувчи, махсус хоналарни яратди. Хонада сотиб олган янги пальтонгизни тест синовидан ўтказишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар