АсосийShou-biznes

ХОНАНДА АНВАР СОБИРОВ АКАСИ ОҒИР ДАРДГА ЧАЛИНГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ...

'ХОНАНДА АНВАР СОБИРОВ АКАСИ ОҒИР ДАРДГА ЧАЛИНГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ...'ning rasmi
Хонанда Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали акаси бетоблигини ёзиб қолдирди ва мухлисларига дуо қилишларини сўраб юзланди.

“Эй, мусулмон биродарларим, орамизда дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлғуси биродарларим бор, бунга имоним комил. Аммо у ким? Бу Яратгандан ўзга ҳеч кимга аён эмас, шундай экан сиздан, илтимос. Собировлар сулоласи бугун сиздан ушбу дуога муҳтож. Жондай азиз Мурод акам бугун оғир дард билан курашиб турибди, келинг, бир он ихлос ила қиблага юзланиб акам учун дуо қилинглар, Яратган раҳмини солса ажаб эмас. Фақат дуо, дуо, дуо, қилнглар, илтимос”.

Биз хонанданинг акасининг соғлиги қандай ҳолатда эканини сўраш учун Анвар Собиров билан боғландик.

“Минг афсуски, мана нечинчи кундирки ўзгариш йўқ. Ташхислардан маълум бўлдики, Мурод акамга қандайдир вирус юққан, шу туфайли ўпкаси ишламаяпти. Шифокорлар ҳам Аллоҳнинг мўъжизасига ишонишяпти. Биз яқинлари фақат дуодамиз...” - дейди кичик Собиров.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан биз ҳам хонанданинг акасига мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар