АсосийJamiyat

ЖИЗЗАХДАГИ ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯХОНИМ ҲАЙКАЛЛАРИ 2 ОЙ ЎТМАСДАН НУРАЙ БОШЛАДИ (ФОТО)

'ЖИЗЗАХДАГИ ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯХОНИМ ҲАЙКАЛЛАРИ 2 ОЙ ЎТМАСДАН НУРАЙ БОШЛАДИ (ФОТО)'ning rasmi

Facebook’даги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкалининг нураётгани акс этган суратлар жойлаштирилди. Суратлар остидаги изоҳларда эса фойдаланувчилар мазкур ҳолат ачинарли эканлигини, шошма-шошарлик билан бунёд этилган ҳайкалларга сифатли материаллар ишлатилмаганлигини таъкидлаган, деб хабар берди «Sangzor.uz».


Мазкур ёдгорлик тантанали тарзда ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида очилган эди. Ҳали икки ой ўтмасдан сифатсиз ашёлардан шошма-шошарлик билан ясалган ҳайкаллар нураб тушаётгани эса ачинарлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан амалга оширилган мазкур ёдгорликни бунёд этиш ишлари апрель ойида унинг вилоятга ташрифидан сўнг бошланган эди. Жуда ҳам қисқа муддатда амалга оширилган ишлар натижасида анчагина қаровсиз ҳолга келиб қолган ҳиёбон ҳудуди таниб бўлмас даражада ўзгарди. Қурувчиларнинг сайъи-ҳаракати натижасида ноябрь ойида ушбу ҳудудда нафақат ҳайкал ўрнатилди, балки Хўжа Нуриддин мадрасаси реконструкция қилиниб халқимизнинг икки буюк ижодкорлари Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейлари, унга туташ бинода эса давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов музейлари иш бошлади.

Орадан кўп ўтмасдан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимга атаб бунёд этилган ҳайкаллар мана бундай кўринишга келиб қолди.


Истардикки мазкур ҳолат тез орада мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилади. Ҳайкаллар сифатли материаллар билан қайтадан таъмирланиб, аввалгидай боққа ташриф буюрадиган шеърият ва адабиёт ихлосмандларига завқ ва илҳом бағишлайди.



    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар