«Москва—Қарши» йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортига қўнган самолёт йўловчиларидан бири — Ольга Богдасарованинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида унинг Samsung телефони хотирасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 134 дона порнографик мазмундаги видеолар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди
Шунингдек, телефондан Қарши шаҳар 1-микрораёнида истиқомат қилувчи 18 ёшли фуқаро Ольга Богдасарова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг беҳаё хатти-ҳаракатларини йиллар давомида тасвирга олиб, сақлаб келаётган бир нечта видеолари ҳам топилган.
Якунда тегишли суд идорасининг қарорига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган фуқаро Ольга Богдасаровага нисбатан жарима жазоси белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси ҳисобланган телефон аппарати давлат эгалигига ўтказилди ҳамда унинг хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2017 йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 81 та ҳолатда 8 минг 701 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, карта ва суратларнинг божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.