31 декабрь тунида Россиянинг Суриядаги Хмеймим ҳарбий базаси жангарилар томонидан миномётлардан ўққа тутилгани, ҳужум оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлгани, 7 та самолёт йўқ қилингани ҳақида маълумот берилган эди, деб хабар қилди “РИА новости” нашри.
Мудофаа вазирлиги бир қатор нашрлар томонидан тарқатилган, хабарларни инкор қилиб, икки нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлганини хабар қилди.
Мазкур хабарда Россия ҳарбий кучларининг 7 та самолёти йўқ қилингани “ёлғон”, дейилган.
МВ хабарига кўра, айни дамда, авиабаза ҳимояси Сурия ҳарбий хизматчилари ҳисобидан кучайтирилган. Ҳудудда террорчиларни аниқлаш ва йўқ қилишган қаратилган махсус операция олиб борилмоқда. Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз зиммасига юклатилган барча вазифаларни тўлиқ бажаришга шайлигини маълум қилган.






