АсосийDunyo

ФҚБ ХИЛЛАРИ КЛИНТОНГА НИСБАТАН ТЕРГОВ ИШЛАРИНИ БОШЛАДИ

'ФҚБ ХИЛЛАРИ КЛИНТОНГА НИСБАТАН  ТЕРГОВ ИШЛАРИНИ БОШЛАДИ'ning rasmi

Америка ОАВлари АҚШ Федерал қидирув бюросининг Клинтонлар оиласи Фондига нисбатан ўз амалидан фойдаланганлиги юзасидан тергов ишлари бошлаганлигини ёзди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, ФҚБ Clinton Foundation ташкилотининг Хиллари Клинтон бош котиб лавозимини эгаллаганида бирорта ҳомийдан ёрдам олганми-йўқми, солиқ қонунчилиги асосида иш олиб борилганлигини аниқлаш ишлари билан шуғулланмоқда.

Мазкур тергов иши юзасидан бир нечта гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳозирча Хиллари Клинтоннинг вакиллари мазкур иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ беришмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар