Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов куни кеча телеканалларнинг бирига берган интервьюсида “Божалар” гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжоновни танқидлар билан “сийлади”...
Обид Асомов: — Жаҳонгирни инсон сифатида хурмат қилсам ҳам унинг муаллиф ва бошловчилигидаги эфирга узатилаётган “Хонтахта” кўрсатувини ёқламайман. Бир тўда санъаткорларни олиб чиқиб “Хонтахта билан боғлиқ қандай қизиқ воқеаларни айтиб бера оласиз” дейди. Шу ҳам савол бўлдими?
Бу кўрсатувга келадиган санъаткорларга ҳам қоил қолмадим! ТВга чиққанига ҳурсанд бўлиб, жилмайиб ўтираверишади. Лекин кечирасизу, сен, телевединиенинг, асосийси томошабинларнинг вақтини оляпсанми, демак бундай бетутуруқ нарса кўрсатишга ҳаққинг йўқ! Шу нарсани инобатга олишларини истардим...