Йигитали Мамажонов Имрон ва Ислом исмли эгизак ўғиллари ҳақида гапириб, бугун улар бошқа ота билан ўсаётганига ўз муносабатини билдирди.
Йигитали Мамажонов: — Уч ёшимда дадамдан айрилганман. Кейинчалик онам турмушга чиқдилар. Иккинчи дадам ҳам жуда яхши инсон, у кишига бўлган меҳрим бўлакча. Ўйлаб қарасам, бугун менинг тақдирим, болаларимнинг ҳаётида ҳам қайтарилди. Ҳар бир ота каби мен учун ҳам, болаларимни бошқа ота тарбияси остида катта бўлишаётганини кузатиш, бироз оғир. Лекин Яратганнинг ўзи уларни ўз паноҳида асрашига, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етишига ишонаман. Бугун болаларим билан гаплашиб, кўришиб турамиз. Учрашганда, меҳримни борича беришга, вақтимизни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпмиз.