my5
all

РАСМАН НИКОҲДАН ЎТМАГАНМИЗ, АЛИМЕНТ ТЎЛАЙМАНМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 05.01.2018, 17:18
3220
РАСМАН НИКОҲДАН ЎТМАГАНМИЗ, АЛИМЕНТ ТЎЛАЙМАНМИ?

Мен бундан бундан 3 йил олдин расман никоҳдан ўтмасдан уйланган эдим, 1 йил яшаб ажрашиб кетдик. Собиқ турмуш ўртоғим ўша пайтда мендан фарзандли бўлди. Эндиликда орадаги икки йилга алимент тўлайманми?


Конституциямизнинг 64-моддасига мувофиқ ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Оила кодексининг 64-моддасига кўра ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган болалар ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

Ушбу Кодекснинг 99-моддасида вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган.

Кодекснинг 136-моддасига асосан алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

https://t.me/huquqiyaxborot

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси