АсосийDunyo

ФАНТАСТИКА: ЖОРЖ МАРТИН АСАРИ БЎЙИЧА ЯНА БИР СЕРИАЛ СУРАТГА ОЛИНАДИ

'ФАНТАСТИКА: ЖОРЖ МАРТИН АСАРИ БЎЙИЧА ЯНА БИР СЕРИАЛ СУРАТГА ОЛИНАДИ'ning rasmi

Жорж Мартиннинг мухлисларини сюрприз кутмоқда, дея хабар бермоқда Vesti.ru нашри.

“Тахт ўйинлари” муаллифининг асари бўйича яна бир сериал суратга олинади.

Бу сафар томошабинлар фазо ҳақидаги фантастик триллерни кўришга мушарраф бўладилар. Ушбу сериал илк бор 1980 йилда эълон қилинган “Тун аро парвоз этувчилар” новелласи сюжетига кўра суратга олинади. Асарда Ердан ташқарида бўлган цивилизация топиш умидида Қуёш системасининг чегарасига йўл олган олимлар гуруҳи ҳамда телепат ҳақида сўйланади. Парвоз давомида фазо кемасида ғалати ҳодисалар рўй бера бошлайди.

Сериални яратишда Universal Cable Productions студия ҳамда Netflix канали иштирок этиши кутилмоқда. Бош қаҳрамон аёл образи – доктор Агата Мэтсонни Гретхен Мол ижро этади. Актриса “Яширин салтанат” сериалидаги Жиллиан Дармоди роли орқали таниш. Шунингдек, сериалда Оуэн Мэкен, Дэвид Ажала, Сэм Страйк, Майя Эшет, Энгус Сэмпсон, Жоди Тернер-Смит ва Брайан Ф. О’Бирнлар суратга тушишади.

    Бошқа янгиликлар