АсосийShou-biznes

АСИЛБЕК "ЙИҚИЛГАНИНИ" ТАН ОЛДИ

'АСИЛБЕК "ЙИҚИЛГАНИНИ" ТАН ОЛДИ'ning rasmi

Ўзининг антиқа рақслари ва сеҳрли овози билан эътиборни тортган Асилбек АМАНУЛЛОҲ ўтган йили “Санъатни тарк этаман, кўнглим ҳаловат истайди” деган эълон берган эди. Бу қарорини сабаби ва кўп ўтмай нега яна ортга қайтиб куйлай бошлаганини билиш мақсадида ўзи билан боғландик.


Асилбек АМАНУЛЛОҲ: — Ростдан ҳам санъатдаги фаолиятим тугади, деб ўйлагандим. Йиқилишни кўтаролмайдиган одамман. Мухлислар эътиборига тушиб, қўшиқларингиз хит бўлган даврда яшаган одамнинг кундан-кун чўкиб бориши қийин бўларкан. Шуни кўтаролмадим. Қўшиқларимга ишланган клипларим телевидениеда кетмади. Танқидлар, ноўрин фикрлар, хуллас, бари қаттиқ таъсир қилганди. Бироқ истакларим имкониятлар билан бир-бирига мос келмай қолди. Тўғри, ўзимга яраша мухлисларим бор. Аммо санъатимнинг барча қирраларини халққа ҳавола этиб бўлмаслигини билмасдим. Клипларда рақс тушиб куйладим, аммо ойнаи жаҳонга олиб чиқишга рухсат тегмади. Балки ёш, қизиққон бўлганим учун чиндан ҳам ҳаракатларим қолипдан чиқиб кетгандир. Буни энди тушуниб етаяпман. “Санъатдан кетаман” деганимда, атрофимдаги ўзимдан катта инсонлар танбеҳ бериб, йўл-йўриқ кўрсатишди. Ниятим, ашадий мухлисларим учун ижоддан тўхтамаслик. Улар учун бугун изланаман, янгилик яратаман.


    Бошқа янгиликлар