Берлиннинг “Тегель” қамоқхонасида қотиллик учун жазо муддатини ўтаётган ахлоқ тузатиш муассасасидан қочиб кетиб, яна ўзи қайтиб келди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, қотиллик учун жазо муддатини ўтаётган маҳбус иш вақтида жойидан кетиб қолиб, ўзи қайтиб келган. Маҳбус 6 январь куни қамоқхонага қайтиши лозим эди, бироқ васийсига қамоқхонага қайтиб бориш нияти йўқлиги ҳақида СМС хабар юборди. У бир соат кутгандан кейин полицияга хабар берди.
Мазкур вақт давомида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг ёрдами керак бўлмади. 7 январь куни маҳбус ўз оёғи билан қамоқхонага қайтиб келди. Полициячилар маҳбуснинг бесўроқ ўз жойини ташлаб кетишини қочоқлик эмас, деб ҳисоблашди. Маҳбус бу вақт мобайнида нима билан шуғуллангани маълум қилинмади.






