АҚШ президенти Мексика билан чегарада девор қуришнинг дастлабки босқичини молиялаштириш учун конгрессдан 18 миллиард доллар ажратишни сўрамоқда.
Бу ҳақда “The Washington Post” нашри маълум қилди. Агар қонун чиқарувчилар томонидан мазкур таклиф маъқулланса, маблағ 508,6 километрлик қўшимча деворни қуриш, мавжуд 655 километрлик тўсиқни мустаҳкамлашга сарфланади. 2028 йилгача ғовларнинг ярмидан кўпи барпо этилади. Хабарингиз бор, девор қуриш мексикалик муҳожирларнинг чегарани ноқонуний бузиб ўтиши ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу эса Дональд Трампнинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий ваъдаларидан биридир.






