Қирғизистонда 2018 йил йил 1 январдан бошлаб фарзанд туғилганлиги учун суюнчи пули тўлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди.
Бу ҳақида “24.kg” сайти хабар берди. Мукофот пулининг қиймати 4 минг сом этиб белгиланган. Тоғли ҳудудлар учун эса мазкур миқдор 6 минг сомни ташкил этади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йил бошидан буён Қирғизистонда 311 нафар чақалоқ дунёга келган. Уларга давлат бюджетидан 1,2 миллион сомликдан зиёд суюнчи пуллари тўланган. Шунингдек, вояга етмаган болалари бор кам таъминланган ёш оилалар учун ҳар ой бериладиган ёрдам пули ҳам сақлаб қолинган.






