КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш учун шарт-шароитлар яратилиши зарурлиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар берди Корея марказий телеграф агентлиги.
Ким Чен Иннинг фикрича, икки мамлакат ярашуви - бу корейс миллатининг ички масаласи, шу боис, Пхеньян ва Сеул бошқа давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаслиги даркор
"Шимол ва Жануб ўтмиш билан боғланиб қолиши керак эмас. Ўртадаги муносабатларни яхшилаш, Жануб ва Шимол қўшилиши масаласида илғор қадамларни қўйиш шарт", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу ерда гап Пхеньян ва Сеул ўртасидаги муносабатлар нормаллашуви ҳақидагина эмас, балки миллат ярашуви ва бирикиши ҳақида ҳам бормоқда.
Ушбу йўналишда иккиёқлама ҳаракатлар орқалигина натижага эришиш мумкин, деб қайд қилинган баёнотда.






