АҚШ ва Япония мудофаа вазирилари Джеймс Меттис ҳамда Ицунори Онодера телефон орқали бўлган мулоқотда КХДР га босим ўтгазиш мақсадида Пхеняннинг йўналишини ўзгартиришни муҳокама қилдилар, дея хабар берди Ria.ru нашри.
“ Меттис ва Онодере Шимолий Кореянинг ноқонуний ва маъсулиятсиз хатти-ҳаракатларини танқид қилишди. Улар шимолий Кореянинг йўналишини ўзгартириш мақсадида унга босим ўтказиш зарурлигини, провокацион ва таҳдид солувчи хатти-ҳаракатлардан тийилишни ва шу билан ядровий ва ракета дастурларидан воз кечиш бўйича стратегик қарор қабул қилишни кераклигини айтиб ўтишди.
Вазирлар КХДР га босим ўтказишда халқаро қўллаб-қуватлаш ва кўп миллатли шериклар билан ҳамкорлик қилиш кераклигини таъкидлашди.
Музокара вақтида АҚШ ва Япония мудофаа вазирларининг баёноти, КХДР ва Жанубий Корея делегациялари ўртасида алоқаларни яхшилаш ва шимолий кореялик спортчиларнинг Пхёнчханда ўтказиладиган Олимпиядадаги иштироки масалалари ҳам муҳокама этилди.






