АсосийDunyo

ТРАМПНИНГ ТИББИЙ КЎРИК ДАСТУРИГА ПСИХИАТР КИРИТИЛМАЙДИ

'ТРАМПНИНГ ТИББИЙ КЎРИК ДАСТУРИГА ПСИХИАТР  КИРИТИЛМАЙДИ  'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трампнинг хар йили ўтказиладиган анъанавий тиббий кўрик дастурига психиатр кўригидан ўтиш киритилмайди, дея хабар берди Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Хоган Гидли. Бу ҳақда Ria.ru нашри ёзди.

Дональд Трампнинг сиёсий рақиблари ҳамиша унинг руҳий беқарорлиги ва шунинг учун ҳам у давлат раҳбари бўлолмаслиги хақида айтиб келишади. Америка психиатрия ассоциацияси қонунлари мутахассисларга шахсан ўзлари кўрикдан ўтказмаган давлат арбоблари хақидаги маълумотларни ошкора айтишни тақиқласа ҳам, вақти- вақти билан унинг рақиблари психиатрлар фикрларини мисол тариқасида келтириб ўтишади.

Бунга Трампнинг Twitter саҳифасидаги кескин ва ҳис-ҳаяжонга тўла сўзлари асос бўлиб хизмат қилмоқда. Масалан , Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг иш столида “ядровий тугма”“ борлиги ҳақидаги сўзларига жавобан Трамп унда хам шундай тугма мавжудлиги ва унинг тугмаси анча каттароқлигини айтиб ўтгани мисол бўлади.

Сал илгари АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзини “Даҳо” деб эълон қилгани ҳақида маълумот берган эдик.

    Бошқа янгиликлар