Фирибгарлиги учун муқаддам бир неча маротаба судланган қирғизистонлик фуқаро оғир касал болаларнинг ота-оналарига фарзандларини чет элда даволатишга ваъда бериб, уларни алдаб пул ундирган, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ўтказилган оператив-қидирув ишлар натижасида бу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган, айни вақтда ахлоқ тузатиш колониясида етти йиллик жазо муддатини ўтаётган 30 ёшли Т.К. амалга оширгани маълум бўлди.
Нашрнинг маълумот беришича, эркак қамоқда бўла туриб телефон орқали умидсизликга тушган ота-оналар билан алоқага чиққан ва уларга Туркияда давлатлараро дастури доирасида юқори квалификацияли текин даволанишни таклиф қилишда гумон қилинмоқда. Эвазига у фуқаролардан пул, озиқ овқат ва бошқа буюмларни ундирган. Унинг тузоғига камида учта оила тушган.
Судланувчига телефондан фойдаланиш имкониятини яратиб берган ахлоқ тузатиш колонияси ходимлари устидан ҳам тергов ишлари олиб борилмоқда.






