АсосийDunyo

САТИРА ТЕАТРИ АКТЁРИ МИХАИЛ ДЕРЖАВИН ВАФОТ ЭТДИ

'САТИРА ТЕАТРИ АКТЁРИ МИХАИЛ ДЕРЖАВИН ВАФОТ ЭТДИ'ning rasmi

Москва сатира театрининг энг кекса актёри Михаил Державин бугун 10 январь куни вафот этди. Бу ҳақда «АиФ» хабар берди.

Театр жамоасининг айтишича, халқ артисти, театр ва кино актёри оғир хасталик сабаб дунёдан кўз юмган. Дафн маросими куни ҳали аниқ эмас.

Державин 81 ёшда эди. Актёрлик карьерасини ўтган асрнинг 50-йилларида бошлаган. Актёр томошабинларга кўплаб спектакль ва ўнлаб кинолардаги ижроси орқали танилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар