Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 2-7 даража совуқ, Устюртда кечаси 20-25, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, чўл ҳудудларида 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши, (ёмғир, қор ёғиши) айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.






