АсосийJamiyat

Деҳқонобод туманидаги ЙПХ масканларидан бирининг фаолияти тўхтатилди

'Деҳқонобод туманидаги ЙПХ масканларидан бирининг фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 23 декабрь кунидаги кўрсатмасига асосан Деҳқонобод туманида жойлашган “Чак-чак” мунтазам ЙПХ маскани Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 1.335 километрида Сурхондарё вилоятининг “Дарбанд” ЙПХ маскани жойлашганлиги, ҳозирги кунда “Чак-чак” мунтазам ЙПХ маскани фаолият олиб бораётган жойда ходимларнинг хизмат ўташлари учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, Деҳқонобод туманида жойлашган “Чак-чак” мунтазам ЙПХ маскани фаолияти “мақсадга мувофиқ эмас” - деб топилди ва фаолияти тўхтатилди.

dding: 0px;">Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Баҳодир Пўлатов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди назорат органи матбуот хизмати.

Ушбу тайинловга қадар Баҳодир Пўлатов 2017 йил январидан Қашқадарё вилояти прокурори, унгача эса Фарғона вилояти прокурори ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасига Ботир Юсупов раҳбарликка тайинланди.

    Бошқа янгиликлар